21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,2 °C

Энергетика
31 Июл  2019 673

15 августдан электр энергияси, газ ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари нархлари ошади

Ёқилғи-энергетика ресурлари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (633-сон, 30.07.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарор билан 2019 йилнинг 15 августидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

- пировард истеъмолчига автобензин ва дизель ёқилғисини сотишда акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда, чакана нарх:

- АИ-80 русумдаги автобензин – бир литр учун 4500 сўм (ҳозирда бир литр учун 4000 сўм);

- дизель ёқилғиси – бир литр учун 5400 сўм (ҳозирда бир литр учун 4800 сўм);

- ЭКО дизель ёқилғиси – бир литр учун 5700 сўм (ҳозирда бир литр учун 4900 сўм);

- АИ-91 русумли автобензинни биржа савдолари орқали сотишни амалга ошириш тартиби;

- қонун ҳужжатларида белгиланган шахсларнинг айрим тоифаларига автобензинни сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул  компенсациясини тўлаш суммаси 75000 сўм миқдорида (ҳозирда 66 700 сўм).

Шунингдек, 2019 йил 15 августдан қуйидаги тарифлар ҳам тасдиқланди:

-аҳоли учун 1 куб.м газ – 380 сўм (ҳозирда 320 сўм);

- аҳоли учун 1 кВт электроэнергия – 295 сўм (ҳозирда 250 сўм).

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech