17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,8 °C

Хавфсизлик
22 Июл  2019 434

132 миллион сўмлик ноқонуний олиб кирилаётган дори воситалари тўхтатилди

Божхона чегаралари орқали дори воситалари ва тиббий буюмларини жисмоний шахслар томонидан олиб кириш ҳамда олиб чиқишнинг ўз тартиб ва меъёрлари мавжудлигига қарамасдан баъзи фуқаролар томонидан мўмай даромад орттириш мақсадида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилмоқда, дея маълум қилади Давлат божхона қўмитаси.

Самарқанд халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро А.С. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларда шубҳа уйғотади. Фуқаро белгиланган тартибда текширилганда унинг юклари орасида божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган умумий қиймати 132 миллион сўмдан ортиқ бўлган инъекциялар учун эритмалар кўринишидаги 100 дона “Dysport 500U” номли дори воситалари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб,  текширув ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ жисмоний шахслар инъекциялар учун эритмаларни  10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб кириш ёки олиб чиқишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech