23 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Хавфсизлик
5 Ноя  2019 565

1,2 млрд. сўмлик матолар ҳужжатларда сохталаштирилди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан божхона тўловларидан бўйин товлашга уринган шасхлар фош этилди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

“Сайхун” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “А.С.Р.” МЧЖ томонидан хориждан келтирилган 2 турдаги 30 тонна (ёки 42.7 минг метр узунликдаги) матоларни божхона кўригидан ўтказиш давомида уларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги кодлари ўзгартирилганлиги аниқланди.

Аслида  тукли матолар ҳисобланган мазкур газламалар ҳужжатларда рангли иплардан тайёрланган трикотаж матолар сифатида таснифланган. Бу эса табиийки божхона тўловларининг тўғри ва тўлиқ ҳисобланишига тўсқинлик қилади.

Ҳозирда ушбу товарлар вақтинча сақловга олинган бўлиб, дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра уларнинг умумий қиймати жами 1,2 млрд. сўмдан ошади.

Мазкур ҳолат юзасидан қўмита томонидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech