22 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Хавфсизлик
13 Мар  2019 243

"102"га қўшимча равишда иккита рақам вақтинча фавқулодда қўнғироқларни қабул қилади

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан “102” рақамига қўнғироқ қилиб бўлмаслиги, базида “банд” бўлса, базида операторлар қўнғироққа жавоб бермаслиги ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, “102” фавқулод рақамига қўнғироқларни қабул қилиш ва ушлаб туриш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ишлар тугагунига қадар, фуқаролар қулайлиги учун навбатчилик қисмида иккита қўшимча телефон (71-232-30-40 ва 71-232-40-50) рақамлари ажратилди. Уларга қўнғироқ қилиб, ҳодиса ва жиноятлар ҳақида хабар беришингиз мумкин. Ҳар қандай мурожаатингиз бўйича чоралар тезда кўрилади. 102 хизматидаги камчиликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech