03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Мамлакатимизда
15 Мая  2020 1150

«Саховат ва кўмак» Москвада

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси хайрия аксияси ўтказди.

2020 йил 14-майда Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси сахий ватандошларимиз кўмагида иккита катта қозонда ўзбекона палов тайёрлаб, “#Раҳмат!” хайрия аксиясини ўтказди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Жумладан, “Инсонлар ҳаётини қутқараётганингиз учун #раҳмат!” лойиҳаси доирасида ўзбек миллий таоми Москва шаҳрининг турли тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган кўп сонли россиялик шифокорларга ҳам тарқатилди.

Шунингдек, “Ўзини ўзи яккалаш тартибига амал қилаётганингиз учун #раҳмат!” шиори остида Россия пойтахтидаги хостелларда чартер рейслари ташкил этилгунга қадар Элчихона томонидан жойлаштирилган ўзбекистонликларга ош етказиб берилди. Шуни қайд этиш жоизки, ўзбекона палов тарқатилган ватандошларимиз орасида COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб, Россия ҳукумати талабларига биноан, ўзини ўзи яккалаш тартибига ўтган ҳамда шифокорлар назорати остида даволанаётган фуқароларимиз ҳам мавжуд.

“#Раҳмат!” акцияси Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Саховат ва кўмак” ташаббуси доирасида ватандошларимизга ёрдам бериш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг давоми бўлди. Ҳар куни меҳнат мигрантларига, талабаларга ва бошқа фуқароларимизга озиқ-овқатлар, дори-дармонлар ва гигиена воситалари етказиб берилиши йўлга қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech