16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Хавфсизлик
30 Янв  2019 2099

100 минг АҚШ долларига симоб сотаётганлар қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси давлат Божхона қўмитаси берган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Бектемир туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаролар Д.А. ва З.А. “шартли харидор”га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Аммо шунга қарамай мўмай даромад эвазига мазкур заҳарли моддани ноқонуний сотишга уринган айрим кимсалар ҳали ҳам учраб турибди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech