17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,2 °C

IT-хабарлар
30 Мар  2019 1195

1 апрелдан юртимиздаги GSM-операторлари тармоқларида фойдаланиладиган мобил қурилмалар автоматик тарзда рўйхатга олинади

Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Алока тарихи музейида мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 22 миллиондан зиёд мобил алоқа абонентлари, шунингдек, 16 миллиондан кўпроқ мобил интернет фойдаланувчилари мавжуд. Республикамиздаги мобил алоқа тизими АКТ соҳасининг барча йўналишларини ривожлантиришда улкан аҳамиятга эга.

Анжуманда республикамиз учун янги бўлган халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш тақдимоти ўтказилди. Мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимининг жорий этилиши мамлакатимизда 2019 йилнинг 1 апрелидан бошланади.

Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимининг оператори сифатида “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” Давлат унитар корхонаси белгиланган бўлиб, унинг негизида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими ўрнатилган. Ушбу тизим Ўзбекистон Республикасининг барча GSM-операторлари тармоқларига уланган бўлиб, улар ўртасида “онлайн” режимида ўзаро маъулумот алмашиш имконини беради.

– Маҳаллий GSM-операторлар тармоғида ўзининг мобил қурилмасидан фойдаланаётган абонентлардан уларга тегишли қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун ҳеч қандай ҳаракат талаб этилмайди, рўйхатга олиш ҳаракатлари тизим оператори ва алоқа операторлари томонидан амалга оширилади, – дейди “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУК бўлим бошлиғи Шавкат Гиясов. – Ҳисобга олиш ва қурилмани рўйхатдан ўтказиш тизими нима учун керак, деган савол туғилиши мумкин. Биринчидан, контрафакт қурилмаларни – яъни IMEI-коди қурилманинг моделига мувофиқ келмайдиган қурилмаларни чеклаш, иккинчидан, ўғирланганлик ёки йўқотганлик сабабидан “қора рўйхат”га кириб қолган қурилмани аниқлаш ва божхона назоратидан ўтмаган қурилмаларни аниқлаш имконини беради. Телефон сотиб олишдан аввал қурилма IMEI-коди мақомини тўғрилигини UZIMEI.UZ тизимининг расмий сайтида (*#106# IMEI-коди) текшириб олиш тавсия этилади.

Шунингдек, анжуманда ҳудудларда мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш, аҳолига ҳамда корпоратив мижозларга курсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ва инфратузилмаларини модернизациялаш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech