23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35 °C

Агросектор
17 Дек  2018 1695

Қарийб 400 минг киши ташриф буюрадиган «Яшил ҳафта»

Ватанимиз аграр соҳаси ходимлари 18 дан 27 январга қадар Берлин (Германия)да 84 марта ўтказилаётган «Яшил ҳафта-2019» халқаро кўргазмасида иштирок этади.

Тадбир ўтказиладиган майдонга амалда барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини намойишга қўйиш мумкин. Ҳозирда анъанага айланган тадбир 1926 йилдан бошланган. Унда ўзбекистонликлар ҳам иштирок этади.  Ватандошларимиз 2016 йилда 61,2 миллион, 2017 йилда эса 151,2 миллион долларлик шартнома имзолаган эди. Ўтказилаётган ушбу кенг миқёсли тадбир халқаро тажрибалар ва ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашдаги замонавий технологиялар билан танишиш, ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва мазкур соҳада юз бераётган барча янгиликлардан бохабар бўлиб туриш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўргазмада иштирок этиш учун компаниялардан буюртмалар қабул қилишда давом этмоқда. Ҳозирга қадар юртимиздан қирққа яқин вакил халқаро кўргазмада иштирок этиш истагини билдирган. «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси АЖ билан ҳамкорликда зарур ҳужжатлар ва экспозициялар эскизлари тайёрланмоқда. Бизнинг ёрқин ва эътиборни тортувчи стендимиз 196 квадрат метр майдонга жойлаштирилиши олдиндан маълум. Вазирликда айтишларига қараганда, дастлабки эскизлар тайёр бўлган.

Ўз ахборотимиз
Фото: sng.today

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech