05 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,7 °C

Хавфсизлик
30 Мар  2020 1034

Тартиб-қоида ҳамма учун

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари карантин қоидаларига риоя қилишни таъминлаш ва коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича бир қатор ишлар олиб борган.

29 мартда Тошкент шаҳрида ИИББ ходимлари томонидан карантин тартибига риоя қилмаслик билан боғлиқ 2 150 та фактларни қайд этилди.

Жумладан: 2 104 кишида тиббий ниқоблар бўлмаган, 46 киши уй карантини тартибини бузиб, ўзбошимчалик билан уйларини тарк этишган.

Мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси «Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш» бўйича баённомалар расмийлаштирилиб, ушбу моддада белгиланган маъмурий чоралар қўлланилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ мтабуот хизмати.

Шунингдек, хабар орқали ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши эслатилган. Ҳамда мазкур хабар орқали карантин даврида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, жумладан шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача (фуқароларга) ва ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда (мансабдор шахсларга) жарима солишга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилган.

Профилактика инспекторлари, ППХ ходимлари ва Миллий гвардия хизматчилари ҳамкорлигида сутка давомида уч сменалик патрулли тизим бўйича маҳалла ва дўконларда текширувлар, шунингдек шаҳар кўчаларида ва бошқа жамоат жойларида тартиббузарликлар олди олиниши бўйича ишлар узлуксиз давом эттирилади.    

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech