16 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Ташвишли хабар
26 Янв  2019 693

Муаммога кўз юмиш осонроқ-да!..

Суратдаги дайвер ҳам,ғаввос ҳам эмас. Бу «Uztelecom» компаниясининг Сирдарё вилояти филиали ходими.

 

Ҳаммаси кунларнинг бирида Гулистондаги кўп қаватли уйлардан бирининг аҳолиси телефон алоқасисиз қолганидан сўнг бошланди. Қўшимчасига интернет ўчди, баъзилар IPTV хизматисиз телекўрсатувларни кўролмай қолди.

Телекоммуникация тармоғи мутахассислари ўзларини кўп куттиришгани йўқ. Уйларнинг ертўлалари сувга тўлгани боис алоқада муаммолар пайдо бўлгани аниқланди. Хуллас, ходимларнинг тизим ишини йўлга қўйишлари учун белигача сувга тушишларига тўғри келди. Бироқ ойнинг ўртасидан бери йиғилган сув туфайли ҳаммаси чўзилиб кетди.

Кейин маълум бўлишича, канализация тармоғи носозлигига Завқий кўчасидаги 2-уй, Ислом Каримов кўчасидаги 98-уй, Эшонхўжаев кўчасидаги 2-уй аҳолиси ҳам тўқнаш келган. Энг ачинарлиси, ертўлалардан ушбу тўпланиб қолган сувларни ҳеч ким чиқариб олишга шошилмаяпти. Мутасаддилар эса хўп бўлади, тўғрилаймиз, шуям муаммо бўптими, деб ўйлашган бўлишса керак.

Жасур Полвонов.

Муаллиф сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech