23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,2 °C

Мамлакатимизда
25 Апр  2019 1908

9 Май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Шараф лентаси”ни тарқатиш бошланди

Хабарингиз бор, 23 апрель куни давлатимиз раҳбарининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланди. Ушбу қарор ижроси доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан бир қатор йирик лойиҳаларга старт берилди.

Хусусан, жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлиги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимида “Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб “Аждодларни хотирлаш муқаддас қадрият” шиори остида декада эълон қилинди.

Декада доирасида бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан фаол ва кўнгилли ёшлар иштирокида Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги мажмуаси олди майдони, Сайилгоҳ кўчаси, Талабалар шаҳарчаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши биноси олдида жами 60 минг дона миллий байроғимиз рамзи туширилган “Шараф лентаси” аҳолига тарқатилди ва бу акция бутун республика бўйлаб старт олди.

Бундан ташқари, 9 Май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши мазкур байрамнинг ёшлар орасида кенг оммалаштириш, уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 майига қадар “Менинг бобом меҳнат фахрийси!” шиори остида фотосуратлар танловини эълон қилди. Танловда иштирок этиш шартлари оддий бўлиб, бунда ёшлар иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган боболари билан фотосуратга тушиб, уни #bobombilanfaxrlanaman, #meningbobommehnatfaxriysi хештэглари остида ижтимоий тармоқларга жойлаштирадилар. Танлов ғолиблари декада якунларига кўра ташкилий қўмита томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech