15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Биласизми?
9 Янв  2019 1759

Мамлакатдан чиқяпсизми, солиқ тўлайсиз

Мамлакатдан чиқяпсизми, солиқ тўлайсиз Япония мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этди. Солиқ 1000 иенага (9 доллар атрофида) тенг, дея хабар тарқатди «Nikkei Asian Review».

Ушбу солиқ самолёт ёки кема чиптаси нархига қўшилади. Мазкур йиғим хорижликлар ва японияликлар учун ҳам бирдай тааллуқли.

Мамлакатда бир суткадан кам тўхтайдиганлар ва икки ёшгача бўлган болалар мазкур солиқдан озод. Элчилар ва давлат меҳмонларидан ҳам бож олинмайди.

Нашрда келтирилишича, сўнгги 27 йил ичида бу Японияда жорий этилган биринчи солиқдир. Ана шу йўл билан ва хорижий сайёҳлар ҳисобига давлат ғазнаси тўлдирилади. 2018 йилда Японияга 30 миллион хорижлик ташриф буюрган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech