26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,4 °C

Спорт
7 Фев  2019 1236

Испания кубоги. Финал йўлланмаси Мадридда ҳал бўладиган бўлди

Бугун тунда Испания кубоги ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда биринчи жуфтлик, Испаниянинг икки гарнд жамоаси Барселона ҳамда Реал майдонга тушишди. Ўйин Барселона майдони  “Nou Kamp” стадионида бўлди.

Футбол мухлисларига яхши маълум “El Classico”lar доимо қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлади. Бу галгиси ҳам аввалгиларидан қолишмади. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Реалнинг ҳужумлари кескинроқ тус олди ва 6-дақиқада Лукас Васкес меҳмонларни олдинга олиб чиқди 0:1. Шундан сўнг иккала томон дарвозаларига ҳам ҳужумлар бўлиб турди, аммо биринчи бўлим шу ҳисоб билан тугади.

Иккинчи бўлимда Барселона ўйинини кучайтирди. Ҳужумларнинг бирида Кейлор Навас тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва мана шу хавфли вазият гол билан якунланди. Малком тўпни аниқ дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди 1:1. Ўйиннинг қолган қисми тезкор ва хавфли ҳужумларга бой бўлди. Аммо иккала жамоанинг ҳам уринишлари голсиз якунланаверди. Дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 27 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech