24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,5 °C

«ПВ» материалларидан фойдаланиш

«pv.uz» портали таҳририяти реклама материаллари ва эълонларнинг ишончлилиги ҳамда мазмуни учун жавобгар эмас. Сайтда эълон қилинган материаллардаги муаллиф фикри таҳририят фикрига тўғри келмаслиги мумкин. Таҳририят маълумот бермайди ва ўз ихтиёрига кўра, ўқувчилар билан ёзишмаларга киришади.

 

«ПВ» МАТЕРИАЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

 

Интернет-ресурслардан фойдаланиш

Порталдан олинган материални бир марта кўчириб босишда матнда - бошланғич материалнинг pv.uz порталидаги гиперҳаволаси билан «Правда Востока» газетаси», дея кўрсатилиши шарт. Бунда ёзма рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Материаллардан мунтазам фойдаланиш учун розилик ва рухсатнома олиш учун таҳририятнинг pv.uz.portal@gmail.com электрон манзилига мурожаат қилинг.

Қуйидаги ҳолларда материаллардан эркин фойдаланиш (жумладан, иқтибослар келтириш)га йўл қўйилади:

- агар янгилик ёки хабар яқинда содир бўлган ва бўлаётган ҳодисани акс эттирса, бошланғич материалнинг pv.uz порталидаги гиперҳаволаси кўрсатилса;

- агар бу муаллифлик материали бўлиб, иқтибос келтириш асар мазмунига зиён келтирмаса ва муаллифнинг қонуний манфаатларига путур етмаса. Бундай ҳолларда муаллифнинг исми-шарифи ва олинган манба (бошланғич материалнинг pv.uz порталидаги фаол гиперҳаволаси) кўрсатилиши шарт.

Фуқароларнинг шахсий мақсадларда ҳуқуқ эгаси «ПВ»нинг рухсатисиз фойдаланиши (кўчириб олиши, юклаши, нусха кўчириши, дискка сақлаб олиши, ижтимоий тармоқларда қайта кўчириб босиши)га йўл қўйилади.

Эркин фойдаланишдан бошқача кўринишларда Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунида ўрнатилган тартибда рухсат этилади.

Босма нашрларда фойдаланиш

pv.uz порталидаги матнли материални босма наршда ёки бошқа усулда қайта босишга рухсатнома олиш учун газетанинг pv.uz.portal@gmail.com электрон манзилига мурожаат йўллаш талаб этилади. «Правда Востока» газетаси нашри материалларидан фойдаланиш (қайта босиш) ҳар бир мақола учун рухсатнома олинишини назарда тутади.

Иллюстрация ва медиаконтентлардан фойдаланиш

Порталга жойлаштирилган иллюстрация ва мультимедиа материалларидан фойдаланишга pv.uz манбаси кўрсатилган ҳоллардагина рухсат этилади. Салбий, танқидий, обрўсизлантирувчи ва фуқароларнинг қадр-қимматини тўкувчи мазмундаги материалларда фотосуратлардан (айниқса, кишиларнинг) фойдаланиш тақиқланади.

Диққат!

«Правда Востока» ҳуқуқ эгалари бошқа бўлган материалларга эгалик қилишга ҳақли эмас (масалан, ахборот агентликлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари ёки нашриётлар, реклама берувчилар тақдим этган материалларга, шунингдек, «ПВ»га тегишли бўлмаган фотосуратларга). Бундай материаллардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун кўрсатилган ҳуқуқ эгасига мурожаат қилинсин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech