16 Sentyabr 2019

00:00:00 (GMT+5)

Toshkent +16,4 °C

Agrosеktor
20 Iyun  2019 1268

Ўзбекистондан Белоруссияга мева ва полиз экинлари юборилади

Ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Беларус қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида муҳокама қилинди.

Хорижлик мутахассислар агросаноат комплексида ҳамкорликни ривожлантиришдан, Ўзбекистон томони эса ўсимликшунослик, уруғчилик ва ем ишлаб чиқариш соҳасида Беларуссянинг тежамкор технологияларни жорий этиш, сут маҳсулотлари таёрлаш комплексларини лойиҳалаштириш, қуриш ва юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан, шунингдек, сут берадиган наслли қорамолларни кўпайтириш учун эмбрион лабораторияларни ташкил этишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Белоруссияга янги мева ва полиз маҳсулотлари етказиб бериш бўйича савдо шартномалари, ТошДАУ Андижон филиали, “Текмаш” МЧЖ, “Блуминг” МЧЖ, “Белуниверсалпродукт”унитар корхонаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат доирасида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни “фан+ишлаб чиқариш” форматида интегратсия қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

O‘xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech