USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Жамият

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 12 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +6 ... +8 даража, кундузи +11 ... +13 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кеча, 9 март куни Мактабгача таълим вазирлигида Бош вазир ўринбосари К.Акмалов ва Мактабгача таълим вазири А.Шин иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Халқимиз орзу-ҳавасли, тўй-ҳашамларни хуш кўради. Бироқ, кейинги вақтларда баъзи фуқаролар томонидан мазкур тадбирларни ўтказишда ортиқча сарф-харажатлар қилиш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда, деб ёзади ЎзА сайтида Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов.

Қашқадарё вилоятининг Касби тумани Қамаши қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан 17 ёшли Ҳ.Қаршибековнинг жасади топилди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати. 

Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодиров Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилди. ИИВ расмий сайтида бу борада тегишли маълумот эълон қилинди.

Тўйлар халқимизнинг узоқ асрлик анъаналари, урф-одат ва удумларини ўзида мужассам этганки, уни маънавий мерос сифатида қадрлаймиз. Чунки, миллий тўйларимиз шунга муносиб. Бироқ сўнгги йилларда ҳаётга енгил қарайдиган айрим ота-оналар истаги, балоғат ёшидаги бўлажак келин-куёвларнинг тизгинсиз хоҳиш-иродаси туфайли барқарорлашган гўзал анъаналар ва халқчил урф-одатларга путур ета бошлади. Бу иллат кундан-кун кучайиб, миллий қадриятларга ёт, ёш авлод ахлоқи, тарбиясига зид ўта зарарли удумлар оммавий тус ола борди.

Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мамлакатда ички туризм истиқболлари ҳақида гапирганда, бир қатор амалий саъй-ҳаракатларни, яхши натижаларни санаш мумкин. Улардан бири расмий байрамларда дам олиш кунлари муддати узайганида намоён бўлади. 

Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” каналидан аёл кишининг жасади топилди. 

Меҳнат кодекси 78-моддасининг иккинчи қисмига қўшимча ва ўзгартиш киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёҳуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилишини тақиқловчи нормани ўрнатиш назарда тутилмоқда.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этган клиниканинг очилиш маросимида мамлакатимиз тиббиёт соҳасини жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш, аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Pages

Янгиликлар лентаси