USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Жамият

Бугун, 19 март куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳридаги метрополитеннинг «Беруний» бекатида нохуш воқеа кузатилди.

Самарқанд вилоятида янги  жамғарма ташкил этилади. Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот  канали шундай хабар берди.

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 20 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +9 даража, кундузи +23 ... +25 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида фуқароларнинг ўзаро келиб кетишлари тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланган эди. Унга кўра икки давлат фуқаролари 30 кунгача визасиз ўзаро сафар қилишлари мумкинлиги айтилган эди.

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 18 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +7 даража, кундузи +23 ... +25 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизовнинг Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландия ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли Диана Иниковани катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетган. Ўқитувчини зудлик билан шифохонага олиб боришларига қарамай жони узилгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиб, қидирувда бўлган шахсларнинг амнистия қўллашга розилик аризалари олиниб, уларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси. Вилоят ички ишлар бошқармасининг хабарида қидирувда бўлган икки нафар фуқаро ҳақида маълумот келтирилади.

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 16 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... -1 даража, кундузи +9 ... +11 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2018 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов эълон қилади.

Pages

Янгиликлар лентаси