USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Жамият

2018 йил 19 март куни Президентнинг «Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Бугун, 23 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон масаласига бағишланган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференциянинг матбуот маркази очилиши бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 18 кун ичида ҳаракат хавфсизлиги қоидалари бузилишига оид 50дан зиёд видеоролик қабул қилди.

Сайтимизда шу давргача Ўзбекистон ҳукуматидан ҳеч бир расмий вакил “Америка овози” ёки шу сингари хорижий ахборот воситалари билан очиқ ва юзма-юз мулоқот қилмагани, биринчи бор Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бугунги демократик ислоҳотларнинг амалдаги намойишини кўрсатган ҳолда хориж ОАВга интервью бергани ҳақида хабар бергандик. 

Хўжаободлик Мунира исмли аёл қўшни Булоқбоши туманида яшовчи бир енгилтабиат  йигитни роса овори сарсон қилди.  Аввал танишдилар. Шакаргуфторлик ҳам бўлди. Сўнг жазман товламачилик йўлига ўтди – йигитдан пул талаб қила бошлади. Бошида камроқ. Кейинроқ кўпроқ. Сўраган пулни бермаса, йигитни шарманда қиламан деб қўрқитди:  уйингга, маҳаллангга, иш жойингга бориб жанжал кўтараман. Йигит чидади. Аёл энди дўқ-пўписага онасини ҳам шерик қилиб олди.

Бугун, 21 март куни Наврўз умумхалқ байрамининг асосий тадбирлари «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасидан қачонгача фойдаланишим мумкин? Бу саволга Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан телеграммдаги Huquqiy axborot каналида шундай жавоб берилди:

Пойтахтимизнинг ҳар бир тумани марказида 21 март куни соат 10:00дан 18:00га қадар байрам тантаналари бўлиб ўтади.

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 19-март куни “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битимни ратификация қилди, унга кўра Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари виза расмийлаштирмасдан қўшни мамлакат ҳудудида 30 кунгача бўлишлари мумкин. 

Мавжуд муаммоларни қўрқмай ёзаётган журналистларга ҳавасим келади. Нимага мана шу еттита сўздан иборат гапни ёзаяпман?

Pages

Янгиликлар лентаси