USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Жамият

Иккинчи апрель куни “Тошкент вақти” кўрсатувининг мухбири гавжум кўчада ўтган-қайтган - ёшу қари, эркагу аёлнинг димоғига унолгич тутди: “Самарқанду Бухорони зиёрат қилганмисиз?”  “Хиваю Қўқонни, Андижону Наманганни бориб кўрганмисиз?”

Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Президентининг туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари бўлимлари ҳузурида давлат хизмат марказлари орқали берилади. Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни давлат хизматларини кўрсатиш бўйича бўлиб ўтган йиғилишда ушбу вазифани илгари сурди. Бу ҳақда «O‘zbekiston 24» телеканалига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили ва координатори Мадина Джарбуссинова бошчилигидаги делегация аъзолари расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрдилар.

Тошкент Жанубий вокзали Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ замонавий архитектура талаблари асосида тубдан реконструкция қилинди. Вокзалнинг умумий майдони 9,2 гектар бўлиб, 650 метрлик 3 та перронга эга. У ҳақда ЎзА маълумот келтирди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 23:45да Ўзбекистонда ер ости силкинишлари кузатилди. 

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» миллий дастури йўлга қўйилиши дам олиш кунлари фуқароларнинг арзон ва қулай нархларда саёҳат қилиши учун катта имконият бўлди. Шу билан бир қаторда, меҳмонхоналар ва туризм соҳаси билан боғлиқ бошқа тадбиркорлик субъектлари туристик мавсум бўлмаган даврда даромадларининг ошишига хизмат қилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 25 март соат 23.30 ларда ИИББ ЙПХ инспектори, кичик сержант Э.Эргашев ва ИИББ ЖТСБ ППХ бригадаси ҳайдовчиси, сафдор Б.Исроилов А.Фитрат кўчасида хизмат олиб бораётган вақтларида шу кўчада шовқин солиб ҳаракатланиб келаётган иккита “Ласетти” русумли автомашиналарни тўхтатишган. Ҳайдовчилардан бири автомашинага тегишли ҳужжатларни тақдим қилаётганида иккала автомашинада маст ҳолда бўлган 3 нафар йўловчи ходимларнинг олдига келиб фаол қаршилик кўрсатган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.

Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан Каспий денгизи орқали совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати "Ўзгидромет" маълумотларига асосланиб.

Яна ҳамманинг тилида – тўй, маърака. Телевизорни очсангиз ҳам, радионинг қулоғини бурсангиз ҳам,  канали-ю, дастурининг, вақти-соатининг фарқи йўқ – гап тўй-ҳашамлар ҳақида. Газета-журналларни-ку қўяверинг. Эллик, олтмиш, ҳатто юз йил бурунги рукну мақолалар: “Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз!”

Pages

Янгиликлар лентаси