USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу байрам тадбирига пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган оилалар, юртимиз тинчлиги ва барқарорлигини асраш йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, турли муваффақиятларга эришиб тенгдошларига ўрнак бўлаётган болалар таклиф этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 декабрь куни 2018 йилда дам олиш кунларини тартибга солишга оид ПФ-5290-сонли Фармонини имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев шаҳардаги таълим муассасаларини ножўя сўзлар билан ҳақоратлагани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Президентининг «2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

Шарқ ўрта асрларда дунё илм-фанининг марказига айланди. Бу марказда астрономия, математика, геометрия, тиб илми, география, геодезия, табиатшунослик, кимё, тарих, қонуншунослик фанларининг буюк намоёндалари етишиб чиқди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримов Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловининг дастлабки натижаларига бағишлаб ўтказилаётган брифинг чоғида маълум қилди.

Pages

Янгиликлар лентаси