USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Жамият

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 26 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон – Корея дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари” мавзуида ўтказилди. 

Ўтган йилдан бошлаб Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида яқин қариндошлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинмоқда, куни кеча эса марказда мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи марта беморга тирик донор қариндошдан жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси вазирлик мақомини олди.

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳаларда нималар назарда тутилмоқда? Бу ҳақда ЎзА мухбирига Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Худоёр Мелиев қуйидагиларни маълум қилди: 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси доирасида Урганч халқаро аэропортида ҳам 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилди. 

Сурхондарё вилояти Денов тумани Зарафшон маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.А. олти йил муқаддам гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган эди. Жазо муддатини ўтаб қайтгач, туман электр тармоқлари корхонасига ишга жойлашди. 

Ўзбекистонда халқаро автобусларнинг тунги вақтда қатнашига яна рухсат берилади. Бу Президентнинг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивада шаттл-бас (shuttle-bus) деб номланувчи махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу Президентнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади «Spot.uz».

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида GEOTWO CO LTD (Корея Республикаси) компанияси вакиллари билан учрашувда мамлакатимизнинг ўз ечимлари асосида миллий геоинформацион дастурий таъминот яратиш борасида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди, деб хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан хабар берилишича, ўтган йили вилоятда 195 маротаба автоҳалокат юз берган ва оқибатда 64 нафар фуқаро (улар орасида 2 нафар бола ҳам бор) ҳалок бўлган. Жорий йилнинг ўтган даврида юз берган йўл транспорт ҳодисаларида ҳам ўлим ҳолатлари қайд этилган. 

Pages

Янгиликлар лентаси