USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Жамият

«Kun.uz» таҳририятига бир муддат аввал ХК «TOUR AND TRANSPORT SERVICE» аризаси келиб тушган эди. Унда айтилишича, Хўжалик суди 2017 йилнинг 14 апрелида корхонага нисбатан Хитой компанияси фойдасига 69 минг 787 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик белгилаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 апрель куни «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида» фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида берилган.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатлари жараёнларини қайд қилиб бориш мақсадида барча шаҳар-туман-тармоқ ички ишлар органлари тергов бўлинмаларидаги хизмат компьютерларига жами 1832 та веб-камера ўрнатилди. Бу ҳақда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳудудидан 2000 йиллик тарихга эга Кушан империяси даврига оид қалъа қолдиқлари топилди. Айни пайтда бу ерда таниқли археолог олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Ғайратдин Хўжаниязов раҳбарлигида вақтинчалик археологик ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йил 12 апрель куни Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинганди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида қарори (ВМҚ-269, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.  Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар беради.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2018 йилнинг биринчи чорагида 107 минг кишига ёки 0,3 фоизга кўпайиб, 1 апрель ҳолатига 32 миллион 763,7 минг кишига етди. Бу ҳақда дарё нашри хабар берди.

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан истеъмол маҳсулотларини синовдан ўтказишга оид янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Pages

Янгиликлар лентаси