USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб кириш ва чиқиш тартиби соддалаштирилди

Дата публикации: 07 12 2017

Президентнинг Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.


Қарорга асосан, 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 (икки минг) АКШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинди.

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиши эквивалентда 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида ҳеч қандай рухсатномаларсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилди, дейилади Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабарида.

Количество просмотров

175

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89