USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасига директор тайинланди

Дата публикации: 04 12 2017

Маданият вазирлигининг 1 декабрдаги буйруғига асосан Одилжон Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда 4 декабрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида бўлиб ўтган марказий аппарат йиғилишида маълум қилинди.  Йиғилишда Ўзбекистон маданият вазири Б.Сайфуллаев иштирок этди.

Одилжон Абдуқаҳҳоров меҳнат фаолиятини собиқ “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят бўлими кенгашида бошлаган бўлиб, кейинчалик “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши аппаратининг бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси) Кадрлар бўлими бошлиғи, Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг октябрь ойидан эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган.

Количество просмотров

544

Янгиликлар лентаси