USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди

Дата публикации: 20 12 2017

Пекин шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош қароргоҳида талабалар орасида ШҲТ ҳақида энг яхши илмий мақола танловининг якунлари сарҳисоб қилинди.


Тадбир ШҲТ Хартиясининг 15 йиллик юбилейи ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномаси имзоланганининг 10 йиллигини нишонлашга бағишланди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг тўртинчи босқич талабаси Улуғбек Абдусаламов ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу танлов 2016 йилдан бошлаб ШҲТ Котибияти томонидан ташкилотга аъзо давлатлар олий ўқув юртлари талабалари орасида “ШҲТ – умумий уйимиз” комплекс дастури доирасида ўтказилади.

Количество просмотров

335

Янгиликлар лентаси