USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистонда «Ҳалол» стандарти жорий этилди

Дата публикации: 09 01 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор асосида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида «Ҳалол» стандарти жорий этилди, деб хабар қилади агентлик Матбуот хизмати.


Агентлик хабарида муқаддас Қуръон карим оятларидан иқтибос келтирилган:

«Эй, инсонлар! Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз у сизларнинг очиқ душманингиздир» - Бақара сураси 168-оят.

«Ҳалол» белгиси билан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, дунёда мусулмон аҳлининг ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд нуфус, ер аҳолисининг 24 фоизи дегани) «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, Ҳалол туризм индустрияси жадал суръатларда ривожланаётган соҳа бўлиб, бу бозорнинг йиллик ҳажми 126 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда ва 2020 йилга бориб камида уч баробар ортиши кутилмоқда.

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан «Ҳалол» стандартининг қабул қилиниши, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандартлар талаблари асосида таъминлашга хизмат қилади.

Количество просмотров

154

Янгиликлар лентаси