USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистонда 87-Конвенция кучга кирди

Дата публикации: 14 12 2017

Жорий йилнинг 12 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси учун 87-Конвенция  кучга кирди. 


Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-Конвенцияси 1948 йил 9 июлда Сан Франциско шаҳрида (АҚШ) имзоланган. Ўзбекистоннинг ушбу Конвенцияга қўшилиши 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясида ўз ифодасини топган, ҳар бир инсоннинг уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини кафолотловчи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи умумэътироф этилган меъёрларга ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларига мамлакатимиз содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳужжат илғор халқаро тажриба асосида касаба уюшмаларини янада ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Количество просмотров

286

Янгиликлар лентаси