USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

«Ўзбекистон темир йўллари» Россия йўналиши бўйича қўшимча поездларни йўлга қўймоқда

Дата публикации: 24 01 2018

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар берди.


Таъкидланишича, ҳозирги кунда Тошкент-Москва, Тошкент-Уфа ва Андижон-Москва йўналишларида ҳафтада бир маротаба ҳаракатланаётган йўловчи поездлар февраль ойидан бошлаб ҳафтада 2 маротаба ҳаракатлана бошлайди.

Тошкент-Волгоград йўналишидаги йўловчи поезди эса ҳафтада 3 маротаба қатновни амалга оширади.

«Ҳурматли йўловчилар чипталар харид қилишда муаммо ёки ортиқча оворагарчиликка дуч келсангиз «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти ҳудудий темир йўл маълумотхоналарининг телефон рақамлари ёки +99890 9577874 телеграм рақамига мурожаат қилинг», - дейилади хабарда.

Количество просмотров

185

Янгиликлар лентаси