USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг янги бош директори

Дата публикации: 23 01 2018

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси раҳбари ўзгарди. Улуғбек Рўзиқулов миллий авиакомпания бош директори лавозимидан озод қилинган.


2017 йилнинг августида 2002 йил июнидан буён авиакомпанияга раҳбарлик қилиб келган Валерий Тян ўрнига «Ўзавтосаноат»нинг собиқ раҳбари Улуғбек Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори этиб тайинланганди.

Миллий авиакомпанияга бунга қадар биринчи ўринбосар лавозимида фаолият юритган Бахтиёр Ҳакимов янги бош директор этиб тайинланган. Ҳакимов муқаддам Тошкент халқаро аэропорти директори лавозимида ҳамишлаган.

Количество просмотров

171

Янгиликлар лентаси