USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Ўзбекистон аэропортларида “қизил” ва “яшил” йўлаклардан қандай фойдаланилади?

Дата публикации: 06 12 2017

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган эди.

Унга кўра 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий қилинмоқда.

Фуқароларимиз “яшил” ва “қизил” йўлаклардан ўтиш борасида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан Давлат божхона қўмитасига мурожаат қилмоқда. Қўмита ахборот хизмати энг кўп берилаётган саволлардан келиб чиқиб жавоб берди.  Уларнинг айримларимини ўзининг расмий сайтида эълон қилди.

Икки йўлакли тизимдан барча жисмоний шахслар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ушбу йўлакларнинг бир-биридан фарқи бу, олиб ўтилаётган товарларни декларациялаш турида. Яъни, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётган йўловчи товар ва валюта бойликларини оғзаки декларациялайди, “қизил” йўлак орқали ҳаракатланаётган йўловчи эса товар ва валюта бойликларини ёзма декларациялайди.

“Яшил” йўлак орқали жисмоний шахслар нотижорат мақсадда фақатгина Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган қуйидаги товар ва валюта бойликларини олиб ўтишлари мумкин:

– олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланмаган товарлар;

– қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошмайдиган товарлар;

– ёзма декларациялаш талаб этмайдиган ҳамда олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ҳамда хорижий валютасининг чекланган нормалари миқдоридаги маблағлар.

“Яшил” йўлак орқали жисмоний шахсларнинг ҳаракатланишида уларнинг багажларининг умумий оғирлиги бўйича божхона органларида чеклов йўқ, бироқ олиб ўтилаётган товар нотижорат мақсадида ва олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланмаган товарлар ҳамда қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошмайдиган бўлиши лозим.

Юқорида кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни божсиз олиб кириш нормаларига тегишли ўзгартиришлар киритилганда 2018 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида ташкил этилаётган “қизил” ва “яшил” йўлаклар олдида жойлашган ахборот ҳудудлари ҳамда Йўловчи божхона декларацияларидаги эслатмалар орқали фуқароларга батафсил маълумотлар берилади.

Жисмоний шахслар “қизил йўлак” орқали ҳаракатланишида қуйидаги товар ва валюта бойликларини ёзма декларациялашлари лозим:

– олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган товарлар;

– қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошадиган товарлар (Мисол учун, ҳозирда амалда бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига кўра 2 литрдан ортиқ алкогол маҳсулотлари; 10 қутидан ортиқ тамаки маҳсулоти; 30 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини олиб ўтаётган шахслар қизил йўлак орқали ҳаракатланиш чоғида божсиз олиб ўтиш нормасидан ошадиган товар-моддий бойликларни декларацияда қайд этадилар)

– ёзма декларациялаш талаб этиладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва нақд хорижий валюталар.

Количество просмотров

144

Янгиликлар лентаси