USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўқитувчи ва шифокорлар металлолом топширмайди

Дата публикации: 20 12 2017

​“2018 йилда металлолом тайёрлаш, қора металл прокатини ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.


Унда 2018 йил учун қора метал чиқиндиларини, лом тайёрлаш ва истеъмол қилиш ҳамда “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган қора металл  прокатини реализация қилиш ва ишлаб чиқариш баланслари тасдиқланди.

Шунингдек, 2018 йилдан бошлаб корхоналарнинг банкротлик, тугатилиш, реконструкция ва модернизация қилиш даврида ҳисобдан чиқарилаётган маънавий эскирган ускуна ва металл конструкциялари лом ва қора металларнинг чиқити сифатида шартнома асосида “Ўзметкомбинат” АЖга эркин (шартнома) нархларида мажбурий топширилиши белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, металлургия соҳасида қора прокат ишлаб чиқариш учун хом ашё олиб кирувчи хўжалик субъектлари, 2019 йилнинг 1 январигача божхона солиқларидан озод қилиниши белгиланди.

2018 йил 1 январдан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан тиббиёт ва таълим муассасаларига қора металл чиқиндилари ҳамда лом тайёрлаш ва топшириш бўйича вазифалар белгилаш тақиқланди.

Количество просмотров

298

Янгиликлар лентаси