USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўғли уйли бўлган онанинг дуоси

Дата публикации: 08 01 2018

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилган "Ёшлар уйи"даги хонадонлар турли соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ёш оилаларга топширилди. 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бунёд этилаётган замонавий, шинам ва арзон уйлар ёшларни ўз устида мунтазам ишлаш, самарали натижаларга эришишга ундайди. 

Ўтган 2017 йил пойтахтимизнинг барча туманларида ёшлар учун салкам икки юз хонадонли кўп қаватли уйлар қурилди. Бу уйлар юртимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, фан, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришаётган, республика ва халқаро олимпиадалар, мусобақалар, фестивалларда фаол қатнашаётган йигит-қизларга берилади.

Ушбу турар жой бинолари бошланғич тўловларсиз, 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида эгаларига топширилади, деб хабар беради ЎзА.

– Ўғлим Аброржоннинг оиласига уй берилаётганини эшитиб, жуда қувондим, – дейди Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи Самад Қўшмуродов. – Узоқ йиллар мактабда дарс бердим. Ёшлар билан ишладим. Уларнинг эришган юксак натижаларини кўрдим. Аммо илгари ҳозиргидек қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, шарт-шароит ва имкониятлар йўқ эди. Бугун ана шундай бахтга фарзандим эришиб турибди. Ушбу уй улар учун тўйхона бўлишини сўраб дуо қиламан.

Количество просмотров

134

Янгиликлар лентаси