USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Тошкент халқаро аэропорти ўз ишини давом эттирмоқда

Дата публикации: 20 12 2017

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳаво кемаларини қабул қилиш ва парвоз этишини одатдагидек олиб боришни бошлади.


Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун эрталаб Тошкент аэропорти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ёпилган эди. Қуюқ туман тушгани учун кўриш чегараси кескин қисқарган ва аэропорт Истанбул, Минск, Санкт-Петербург, Тель-Авив, Бишкек ва Римдан келаётган парвозларни қабул қила олмаган. Бу самолётлар «Самарқанд» ва «Навоий» аэропортларига қўнган. Шунингдек, Париж ва Лондондан келган ва Turkish airlines авиакомпаниясига тегишли самолётлар ҳам захира аэропортларга йўналтирилган.

Количество просмотров

130

Янгиликлар лентаси