USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Тиббиёт соҳасидаги муаммоларни ечиш йўллари белгилаб берилди

Дата публикации: 13 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 12 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда соҳадага оид қатор муаммолар санаб ўтилди. Шунингдек, уларнинг ечимлари борасида Президентимиз тавсиялари берилди.


Кадрлар таъминоти масаласи ечими сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжни ҳудудлар, туманлар ва муассасалар кесимида аниқлаш, 2018 йилда бакалавриат таълим йўналишининг мақсадли қабул квотасини 2017 йилга нисбатан 20 фоиз ошириш, мақсадли магистратурани 10 фоиз, клиник ординатура қабул квотасини 15 фоиз ошириш белгиланди.

Тез тиббий ёрдам тизимида дори воситалари учун ажратилаётган маблағларни 2018 йилда камида икки баробар ошириш ва ҳудудлар кесимида бир меъёрда молиялаштириш бўйича чоралар кўриш топширилди.

Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, бунда ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган перинатал хизматни такомиллаштириш, оналар, гўдаклар ва болалар ўлимини камайтириш, туғма нуқсонли ва наслий касалликлар билан туғилишларнинг олдини олиш, туғруқ комплекслари ва болалар шифохоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида аёллар тиббий кўригини тўлақонли ташкил этиш тизимини жорий қилиш вазифаси юклатилди.

Хусусий тиббиётни тизимли асосда ривожлантиришга қаратилган топшириқлар берилди. Хусусан, пойтахтимизда фаолиятини бошлаган “Акфа медлайн” хусусий тиббиёт муассасаси негизида мамлакатимизда хусусий тиббиётни ривожлантириш ва уларга малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув-даволаш марказини ташкил этиш, мазкур тиббиёт маркази ҳамкорлигида Корея Республикасининг олий таълим тиббиёт муассасаси ва унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолининг ҳудудларга хос касалланиш кўрсаткичлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тор йўналишларга ихтисослашган стационар шароитидаги ҳусусий тиббиёт ташкилотларини кўпроқ ташкил этиш топширилди.

Количество просмотров

228

Янгиликлар лентаси