USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Суюлтирилган газ нархидаги ўзгариш

Дата публикации: 05 01 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 29 декабрда қабул қилган 1033-сонли қарорига биноан, аҳолига етказиб берилаётган суюлтирилган газнинг чакана  нархлари оширилади.


Янги нархлар икки босқичда киритилади:

2018 йилнинг 1 апрелдан бошлаб суюлтирилган газнинг чакана нархи Қорақалпоғистон ва Хоразм учун 1 килограммига – 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари учун – 700 сўм бошқавилоятлар учун эса – 500 сўм миқдорида белгиланади;   

2018 йилнинг 1 августидан бошлаб эса – суюлтирилган газ барча вилоятларда 1 килограммига 800 сўмдан сотила бошлайди.

Келажакда эса суюлтирилган газнинг чакана нархи аҳолига етказиб берилаётган табиий газ нархига мутаносиб равишда ўзгартириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кундаЎзбекистонда аҳолиси фойдаланаётган суюлтирилган газ баллонлари сони 3,7 миллион донадан ортиқ. Ўтган йилда газ баллонларига хизмат кўрсатиш учун қўшимча 40 та махсус сервис марказлар ташкил қилинган ва махсус автомобиллар сотиб олинган эди.

 

Количество просмотров

178

Янгиликлар лентаси