USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Шавкат Мирзиёев: Қўштирноқ ичидаги бир “тизим” мавжуд эди

Дата публикации: 07 12 2017

Маълумки, давлат органларига кадрларни танлашда эскидан сақланиб қолган, қўштирноқ ичидаги бир “тизим” мавжуд эди, деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.


У ҳам бўлса, яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ.

"Бундай номаъқул ёндашув туфайли кўплаб ёшларимиз, малакали мутахассисларимиз “беайб айбдор бўлиб”, яқин қариндошларининг қилмишлари учун жабр тортиб келдилар. Ўзингиз айтинг, бу адолатданми? Нима сабабдан бир жиноят учун бутун бир авлод жавоб бериши керак? Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши керак?

Демократик нормаларга ҳам, ҳаётнинг бугунги талабларига ҳам мутлақо тўғри келмайдиган бундай адолатсиз “тизим”дан биз энди бутунлай воз кечамиз”, деб таъкидлади Президентимиз.

Количество просмотров

254

Янгиликлар лентаси