USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Самарқандда янги жамғарма ташкил этилади

Дата публикации: 19 03 2018

Самарқанд вилоятида янги  жамғарма ташкил этилади. Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот  канали шундай хабар берди.


Президентнинг Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида янги ташкилотнинг ҳуқуқ  ва вазифалари белгилаб берилган.

Ташкил этилган мазкур жамғарманинг шакллантириш манбалари сифатида Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган тижорат ташкилотларининг ажратмалари давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар кўрсатилган.

Жамғарма маблағлари, жумладан:

 вилоятда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;

кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш мақсадларида ишлатилади.

Количество просмотров

238

Янгиликлар лентаси