USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Самарқандда «Samarkand City» ва олимпия шаҳарчаси бунёд этилади

Дата публикации: 27 11 2017

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев келгусида вилоятда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари ҳақида қисқача маълумот берди.

Бу ҳақда kun.uz хабари берди. «Ҳосил байрамининг бугун эрталаб ўтказилган жойи — эшкак эшиш канали ҳудудида 1660 гектар ерда Самарқанд шаҳрининг бутунлай янги маркази, ақлли «Samarkand City» шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Эшкак эшиш канали ҳудудида Осиё ўйинлари даражасидаги халқаро спорт турнирларини бемалол қабул қила оладиган Олимпия шаҳарчаси ҳам бунёд этилади.

Вилоятда зиёратчилик туризмини ривожлантириш учун ҳам кенг қамровли лойиҳалар ишлаб чиқилган. Хусусан, Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий мажмуаси атрофида 27 та 7 қаватли меҳмонхоналар бунёд этилади ва бутун дунёдан келадиган зиёратчиларни қабул қилиш учун шароит ҳозирланади», — деди Т.Жўраев.

Количество просмотров

364

Янгиликлар лентаси