USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Самарқандда «112» тизими жорий этилади

Дата публикации: 08 12 2017

Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида синов режимида шошилинч тезкор хизматларининг ягона “112” рақами билан чақириш тизимини жорий этиш бўйича синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни эълон қилди.

Унга кўра, ушбу тизим “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида ташкил этилади. Бунда шошилинч хизматларнинг муқобил телефон рақамларидан фойдаланиш имконияти ҳам сақлаб қолинади.

“112” тизими ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар органлари (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш), тез тиббий ёрдам хизматлари, газ тармоқлари хизматлари ва фавқулодда қутқарув хизматларини ўзида бирлаштиради.

Тизимнинг мукаммал ишлаши учун Самарқанд шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда кўмаклашиш маркази филиали кўринишида, 22 кишилик ишчи гуруҳидан иборат ягона навбатчилик хизмати йўлга қўйилади.

“112” тизимини синов тартибида ишга тушириш 2018 йил 1 октябрига мўлжалланган.  Тизимнинг натижаси, ишлаш ҳолатига қараб 2019 йилда мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилиши мумкин.

Количество просмотров

187

Янгиликлар лентаси