USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Прокуратура нима дейди?

Дата публикации: 10 01 2018

Арзон кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олишдаги фирибгарликлар миш-мишми ёки ҳақиқат?


Сўнгги пайтда янги қурилаётган уйларни сотиб олиш жараёнида турли қинғир йўллардан фойдаланилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади ЎзА. Хўш, бу гаплар қанчалик тўғри? Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуаси мазкур масала юзасидан ЎзА мухбирига маълумот берди.

– Тошкент шаҳрида қурилаётган уй-жойларни тақсимлашда айрим қонунбузарликлар учрагани билан боғлиқ хабарларда жон бор, – дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимова. – Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қурилаётган арзон уй-жойларни тақсимлаш жараёнини ўрганишга оид текшириш ўтказилди. Бу жараёнда Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Миробод ва Яккасарой туманларида расмий ҳужжатларни сохталаштириш, яъни иш жойи ва ойлик маошига оид ҳужжатларда ёлғон маълумотлар акс эттириш каби ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Шайхонтоҳур, Чилонзар ва Яккасарой туманларида бу борада мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Тегишли комиссиялар масъуллари уй-жой ажратиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда зиммасига юклатилган масъулиятли вазифани тўлақонли бажармаган. Миробод туманида уй-жой ажратиш билан боғлиқ аризаларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга оид қонун нормалари бузилишига йўл қўйилган.

Айрим шахслар фуқароларга арзон кўп қаватли уйлардан квартира олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан пулини олган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Количество просмотров

161

Янгиликлар лентаси