USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Президентимиз “Имом Эшон Муҳаммад” масжидига ташриф буюрди

Дата публикации: 18 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” масжидига борди.


Давлатимиз раҳбари жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонга қилган сафари давомида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида бўлиб, бу ерда имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув маркази, ётоқхонаси ва кутубхона, масжид ҳудудини ободонлаштириш ва атрофига девор қуриш, нонвойхона ташкил қилиш, ҳовуз, фаввора ва бошқа қулайликларни барпо этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Бу ерда ўтган 11 ой давомида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди.

Давлатимиз раҳбари ўтган сафарги ташрифи чоғида бу масканни комплекс реконструкция қилиш тўғрисида топшириқ берган эди. Бугун бу ерда реконструкция ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган. Президент “Имом Эшон Муҳаммад” масжидида аҳоли учун яратилган шарт-шароитни кўздан кечириб, оқсоқоллар билан суҳбатлашди, дейилади Президент расмий веб-сайти хабарида.

Количество просмотров

180

Янгиликлар лентаси