USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Президент Нукусдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Дата публикации: 18 12 2017

Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳри бош режаси асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди.


 

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Нукуснинг бош режаси шаҳарни 2035 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма ва аҳоли турар-жой шароитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли бунёдкорлик лойиҳаларини қамраб олган.

Давлатимиз раҳбари жорий йил январь ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Нукуснинг Ерназар Олакўз кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишиб, уни янада такомиллаштириш бўйича зарур таклиф ва тавсияларни берган эди.

Айни пайтда бу ерда замонавий лойиҳалар асосида 5 қаватли 30 турар жой биноси қуриб битказилмоқда. Имтиёзли ипотека кредити асосида бериладиган ушбу уйларда яшаш учун барча қулайликлар яратилади. Уйлар 2018 йилда фойдаланишга топширилади. Келаси йили ушбу кўчада яна 20 уй қурилади.

Давлатимиз раҳбари аҳолининг арзонлаштирилган уй-жойга қизиқиши ортиб бораётганини инобатга олиб келгуси йилда бу ерда яна 15 кўп қаватли уй қуриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шу ерда Президентимизнинг Сергели туманига ташрифи чоғида берган кўрсатмалари асосида кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида болалар боғчаси ва оилавий поликлиникани жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тошкент педиатрия-тиббиёт институти Нукус филиали шифохонасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва реконструкция ишлари, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг янги бош ўқув биносини қуриш, “Dian-plast” масъулияти чекланган жамияти томонидан юмшоқ юк контейнерлари ишлаб чиқариш лойиҳалари билан ҳам танишиб, мутасаддиларга бу борадаги топшириқ ва кўрсатмаларини берди, дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

285

Янгиликлар лентаси