USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Президент қарори: ишлаётган пенсионер шифокорлар пенсияни тўлиқ ҳажмда олади

Дата публикации: 30 12 2017

2018 йил 1 январдан бошлаб тиббий муассасаларнинг пенсионер шифокорлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, пенсияни тўлиқ ҳажмда оладилар. Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарори билан белгилаб берилди. Қарор 29 декабрь куни имзоланди.


Қарор соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун шароитларни яхшилаш, шунингдек, кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажмини янада кенгайтириш, хусусий тиббиётга инвестицияларни жалб қилиш мақсадида имзоланди.

Ҳужжат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шерикчилик асосида давлат тиббиёт муассасаларининг функцияларини қуйидагилар бўйича бериш ҳақидаги таклифи маъқулланди: 

қўшимча бўлинмалар фаолиятини таъминлаш (озиқ-овқат блоклари, кир ювиш жойлари ва бошқалар);

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан рўйхати аниқланувчи алоҳида тиббий хизматларни кўрсатиш.

Шунингдек, Корея Республикасининг тиббиёт марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “AKFA MEDLINE” МЧЖ хусусий клиникаси негизида хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш ва маҳаллий тиббиёт кадрлари малакасини ошириш Марказини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Kun.uz тарқатган хабарда айтилишича, қарорга мувофиқ, Корея Республикасининг илғор клиникалари ва тиббиёт марказларининг диагностика, даволаш, сервис ва менежмент масалалари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тажрибасини ўрганиш ва мамлакат тиббиётига жорий этиш учун улар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. 
 
Бундан ташқари, 2018 йилнинг 1 январидан тиббий муассасаларнинг пенсионер шифокорлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, пенсия тўлиқ ҳажмда олади.

Количество просмотров

119

Янгиликлар лентаси