USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Президент 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Дата публикации: 07 12 2017

Ушбу фармон конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида  имзоланди.


Мамлакатимиз тарихида биринчи бор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш, жумладан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди.

Авф этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади.

Количество просмотров

503

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89