USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Паспорт ўрнига ID-карта

Дата публикации: 10 01 2018

Ўзбекистон фуқаросининг миллий биометрик паспорти чет элга чиқиш паспорти деб тан олиниши кутилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган, деб хабар ёзади «Газета.uz».


Ўзбекистон ичида яшаш ва ҳаракатланиш учун шахсни тасдиқловчи идентификацион карталар (ID-карта) жорий этиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақдаги Президент фармони лойиҳаси апрель ойининг охирига қадар тайёрланиши лозим, янги тартиб эса 1 июлдан жорий этилади.

2017–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар дастурида чет элга чиқиш паспортларининг жорий этилиши ҳамда чет элга чиқиш учун икки йиллик стикернинг бекор қилиниши кўзда тутилган эди.

Август ойида, идоралараро ишчи гуруҳ томонидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилгач, Президент 2019 йил 1 августдан чет элга чиқиш учун биометрик паспорт жорий этилишини белгилади. Амалдаги паспортлар фақат мамлакат ичида қўлланилиши кўзланган эди.

Аммо, ҳозирги паспортлар амалда чет элга чиқиш паспортлари стандартларига мослиги инобатга олиниб, кўплаб экспертлар иккинчи паспорт ўрнига ID-карта жорий этиш маъқуллигини таъкидламоқда.

Количество просмотров

172

Янгиликлар лентаси