USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Паспорт режими соддалаштирилади

Дата публикации: 10 01 2018

Ўзбекистонда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш мақсадида паспорт тизими қоидаларини соддалаштириш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Газета.uz». 2018 йилги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасига мувофиқ, бу ҳақдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 20 мартгача ишлаб чиқилиши керак.


Ҳужжатга мувофиқ паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш режалаштирилган.

Мавсумий ишларга жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш кўзда тутилган.

Фуқароларнинг ўз тураржойларида паспортсиз, пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйганлик учун жавобгарликни енгиллаштириш белгиланган.

Количество просмотров

134

Янгиликлар лентаси