USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ота-онаси “боламлаб”қолди

Дата публикации: 05 01 2018

Ўн еттига ҳам тўлиб-тўлмаган икки йигитча Тошкентнинг кичик ҳалқа йўлида, Бошлиқ мавзеси яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди.


«Spark» машинасини ҳайдаб чиққан йигитча ва унинг лицейдош ҳамроҳининг аслида на ҳайдовчилик гувоҳномаси ва на автомобилни бошқариш борасида тажрибаси бўлган. Ярим тундаги саргузаштдан мақсад –киракашлик қилиб, чой-чақа ишлаш ва автосайр.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича, ёнида йўловчиси ҳам бўлган ўсмирларнинг машинаси катта тезликда бориб «Captiva» автомобилига урилгач, иккаласининг ҳам ёш умри хазонга айланган.Жароҳат олган йўловчи эса шифохонага жойлаштирилган.

Количество просмотров

205

Янгиликлар лентаси