USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Огоҳ бўлинг: совуқ!

Дата публикации: 25 01 2018

27-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Шимолий Қозоғистон орқали Ғарбий Сибирда ҳосил бўлган совуқ ҳаво оқими кириб келади, деб хабар берди "Ўзгидромет" маркази.


Маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйлаб совуқ ҳаво ҳарорати меъёрдан 7-12 даражагача тушиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан бўрон огоҳлантируви эълон қилинган.

28-29 январь кунлари кечаси ҳаво ҳарорати 11-14, кундузи 2-5 даража совуқ, шимолий ҳудудларда 17-20 даражагача, кундузи 7-10 даража совуқ бўлади.

Кутилаётган совуқлар автотранспорт, алоқа, энергетика ва коммунал хизматлар ишини қийинлаштириши мумкин.

Количество просмотров

219

Янгиликлар лентаси