USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

«Ногиронлиги бўлган шахс» атамаси киритилди

Дата публикации: 03 12 2017

Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Жорий йилнинг 1 декабридаги фармонга кўра “ногирон” тушунчаси муомаладан чиқарилмоқда ва у энг аввало, инсон эканлигини ҳисобга олган ҳолда умумэътироф этилган “ногиронлиги бўлган шахс” атамаси киритилмоқда.

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланмоқда.

БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишга тайёргарлик бўйича амалий чоралар кўриш ҳақидаги таклифлар қабул қилинсин.

Транспорт воситалари ҳайдовчилари – ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш учун тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари ташкил этилади.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ходим сифатида ёллаган якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий белгиланган солиқнинг имтиёзли ставкаси белгиланмоқда.

Фармон билан 51 банддан иборат чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Унда тиббий ёрдам даражаси ва сифатини ошириш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда туғма нуқсонлар ва ирсий касалликлар ўсишининг сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва олдини олишни ҳам назарда тутувчи профилактика тадбирларини кенгайтириш бўйича скрининг текширувларининг самарадорлигини кўтариш белгиланди.

Шунингдек, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилади.

Количество просмотров

523

Янгиликлар лентаси