USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Нодон ўғри

Дата публикации: 14 01 2018

Янгийўл “Иқтисодиёт” коллежининг талабаси ўзи ўғирлаган буюмларни “OLX” сайтида сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Унинг айни шундай калтабинлиги жиноятнинг очилишига асос бўлди, деб хабар беради Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати. 


2018 йил 4 январь куни Янгийўл шаҳар ИИБга фуқаро У.А. мурожаат қилиб, номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигида нархи тахминан 3 млн сўм бўлган бир дона “НР” русумли ноутбуки, нархи 600 АҚШ доллари бўлган бир дона “Саnon” русумли фотоаппарати ва нархи 60 АҚШ долларига тенг бир дона компьютер қўшимча хотира манбаини ўғирлаганини маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Дастлабки суриштирув жараёнида терговчи Э.Байрбековнинг эътибори “OLX” сайтида Янгийўл шаҳрида яшовчи шахс томонидан ишлатилган ноутбук сотилиши маълум қилинган эълонга қаратилди. У  харидор сифатида сайтда берилган телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ноутбукни сотиб олишни маълум қилди. Сотувчи ноутбук билан келган вақтда қўлга олинди. У айбига тўла иқрор бўлди.

Количество просмотров

179

Янгиликлар лентаси